У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди. Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади. Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан […]
↧
Xurshid Davron. Navoiy armoni
↧
Husayn Boyqaro. Risola & Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida
Алишер Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди… Ҳусайн Бойқаро ҳам ўзининг машҳур рисоласида Навоий ҳақидаги мисраларни шоирнинг ўз она тилида ижод қилганлигини мадҳ этишдан бошлайди. сўнгра унинг «Хамса» яратишдаги юксак маҳоратига тўхталиб ўтади. ҲУСАЙН БОЙҚАРО ҲАҚИДА Суйима Ғаниева Ҳусайн Бойқаро Амир […]
↧
↧
Alisher Navoiy. G’azallar
Ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ўлмас “Хамса” асари таркибидаги достонлари, беқиёс “Хазойин ул-маоний”ни ташкил этган шеърияти, ўн тўрт номдаги насрий асарлари билан адабиётимизни бойитган, уни жаҳон адабиёти даражасига кўтарган, башариятнинг маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган ижодкордир (Суюма Ғаниева). АЛИШЕР НАВОИЙ ҒАЗАЛЛАР * * * Жунун водисиға мойил кўрарман жони зоримни, Тиларман […]
↧
Ibrohim Haqqul. Alisher Navoiy taxalluslarining ma’no qirralari haqida
Қонуний савол туғилади: ўзгаларнинг тахаллуси хусусида зукколик билан муносабат билдирган Навоий ўзи тахаллус танлашда нима ўйларни хаёлдан ўтказиб, қандай қаноат билан бир тўхтамга келган ва иккала тахаллусидан ҳам кўнгли тўлиб, доимо мароқланганми? .. Иброҳим ҲАҚҚУЛ АЛИШЕР НАВОИЙ ТАХАЛЛУСЛАРИНИНГ МАЪНО ҚИРРАЛАРИ ҲАҚИДА Адабиётда тахаллус танлаш, кўпчиликка мақбул ва манзур тарзда уни қўллай билиш Шарқ адабиётининг […]
↧
Alisher Navoiy. Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar & Nodira Afoqova. Hayotning ulug sinchisi
Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик […]
↧
↧
Maqsuda Ergasheva. Hazrat Navoiyning «bir bog’ somoni»
Ҳазрат Навоийнинг ижод уммони ичра шундай жавоҳирлар борки, улардан на кўз, на кўнгил узолмайсиз. У киши кўз олдимиздаги бир сариқ япроқ ёки бир боғ сомондан шундай ташбеҳлар яратадики, кўриб турганимиз оддий олам илоҳий оламга айланиб, сизни жаннатий маъволарга олиб кетади. ҲАЗРАТ НАВОИЙНИНГ “БИР БОҒ СОМОНИ” Мақсуда ЭРГАШЕВА Мақсуда Эргашева (Эргашева Мақсуда Муҳаммадсиддиқ қизи) 1951 […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma.I. Muqaddima & Dasturning paydo bo’lishi tarixi
Бугундан эътиборан веб-саҳифамиз мазкур йилнинг энг улуғвор айёми: Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган бадиий-мусиқий дастурни тақдим этишни бошлайди. Ушбу дастур узоқ йиллар аввал Ўзбекистон радиосида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган эди. Хуршид ДАВРОН ДАСТУРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ТАРИХИ ҲАҚИДА «Ёшлар» телеканали Бош директори бўлиб ишлаб юрган кунларнинг бирида эндигина тикланган […]
↧
Ibrohim Haqqul. Matn ma’nodorligi va talqin mas’uliyati
Ўн бешинчи асрдан юртимиз мустақилликка эришгунча Навоий ижодиёти турли муносабат, бири иккинчисидан фарқланадиган англаш, умумий савияси тафовутли таҳлил ва шарҳларни бошдан кечирган. Аммо мутафаккир шоир шеърияти ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмигача дунёнинг бирор бир ўлкасида ҳар жиҳатдан тўғри, теран ва ҳаққоний тадқиқ ҳам, талқин ҳам қилинмаган. Бунга гоҳо мафкура ва маслак чеклови, баъзан сиёсат […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher
Йилнинг энг улуғвор айёми: Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган бадиий-мусиқий дастурни тақдим этишда давом этамиз. Мазкур дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. НАВОИЙНОМА.II. ТАВАЛЛУД Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган бадиий-мусиқий дастур Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх […]
↧
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi
Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Алишер Навоийнинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy
Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Алишер Навоий ўзининг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида Лутфийни, “ўз замонининг малик ул-каломи эрди, форсий ва […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. V. Alisher Navoiy Samarqandda & Botirxon Valixo’jayev. Navoiy Samarqandda
Самарқанд… Шаҳарнинг қадим кўчаларидан юрилар экан, уларда Жомий ва Навоий овозлари эшитилгандек бўлади, табаррук пойқадамларининг излари тасаввур этилади ва бу заминда юриш нақадар шарафли эканини ҳис қилади киши. Ботирхон Валихўжаев НАВОИЙ САМАРҚАНДДА лишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти ва ижодий фаолияти навоийшуносликда устод Воҳид Абдуллаевнинг (1912—1985) хизматлари туфайли кенг ёритилди; шу мавзудаги рисола бир неча марта […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. VII. Hirot. Navoiy Boyqaro saroyida & Usmon Sanaqulov. Husayn Boyqaro va Alisher Navoiy davrida Hirot
Ҳусайн Бойқаро узоқ йиллик машаққатли курашлар эвазига 1469 йилда Хуросон мулкини эгаллаб, ғалаёнларни тинчлантиргач, қадрдон дўсти Навоийни Самарқанддан ўз ҳузурига қайтариб, уни давлат ишларига жалб этади. У дўстини, аввал, муҳрдорлик лавозимига, кейинчалик (1472 йилдан) унга амир унвонини бериб, бош вазир этиб тайинлади. Шу кундан бошлаб Алишер Навоийнинг фаолияти мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнай […]
↧
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. VIII. Taxt emas, elu yurt xizmatida & Zuhriddin Isomiddinov. Navoiy Boyqaroni nimadan qaytarib qolgandi?
Темурийларнинг йирик вакили бўлган Султон Ҳусайнга катта эътимод билан қараган Алишер Навоий унинг хайрли ишларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Унга атаб қасида ёзган, “Мажолисун нафойис” асарида, шунингдек муаззам “Хамса”нинг деярли ҳар бир достонида бу подшоҳга бағишлаган боблар бор. “Хазойинул маоний”нинг ҳар бир девонидаги талай ғазалларда ҳам Ҳусайн Бойқарони мадҳ этади… Зуҳриддин Исомиддинов НАВОИЙ БОЙҚАРОНИ НИМАДАН […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. IX. ‘Xamsa’ orzusi & Abduqodir Hayitmetov: «Xamsa» yaratilish jarayoni
Алишер Навоий «Хамса»сииинг яратилиш жараёни жаҳон адабиёти тараққиётидаги энг ёрқин саҳифалардан биридир. Абулқосим Фирдавсий шоҳ асари «Шоҳнома»ни, Низомий Ганжавий «Хамса»сини 30 йил давомида, И. Гёте «Фауст» трагедиясини умр бўйи (1773— 1832) ёзган бўлсалар, Навоий ўз «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»га 1483 йилда киришиб, охирги достони — «Садди Искандарий»ни 1485 йилда ёзиб тугаллади ва асарнинг охирида […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. X. ‘Xamsa’ dostonlari & A. Hayitmetov: «Xamsa» va davr & A. Abdug’afurov. Buyuk beshlik saboqlari
Навоий поэтик ижодининг юксак чўққисини, шубҳасиз, унинг «Хамса»га кирган достонлари ташкил этадb. «Хамса» достонларининг вужудга келиши ўзбек адабиёти тарихида энг катта ва энг улуғ воқеа бўлди. «Хамса» орқали Навоий ўзбек халқининг эпик даҳосини ёзма адабиётда биринчи бўлиб кенг ва тўла намойиш қилди. «Хамса» туфайли ўзбек адабиёти жаҳон адабиётида энг юқори ўринлардан бирини эгаллади. Унинг […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. XI. Ikkinchi devon. Asarlar. Astrabod & Shuhrat Sirojiddinov. Navoiy Astrobodga surgun qilinganmi?
Ушбу саҳифада Алишер Навоий тузган иккинчи расмий девони “Наводиру-н-ниҳоя” (“Беҳад нодирликлар”)га оид маълумот ва Султон Ҳусайн ҳижрий 892 йилнинг қишида (1486-1487) Амир Алишерни дор ул-фатҳ Астробод ҳокими этиб тайинлашга қарор қилгани сабаблари ҳақида билиб олишингиз мумкин. Алишер НАВОИЙ «НАВОДИР УН-НИҲОЯ»ДАН ҒАЗАЛЛАР Алишер Навоий тузган иккинчи расмий девони “Наводиру-н-ниҳоя” (“Беҳад нодирликлар”) деб аталиб, 1480-1487 […]
↧
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. XII. Saroydan chetda. Jomiy vafoti. Majolis un-nafois & Ibrohim Haqqul. Ruh va ma’no sarboni.
Ҳазрат Жомийнинг маъно дуру гавҳарлари билан тўлиб-тошган ижод хазинаси бизга нечоғлик қадрли бўлса, унинг Алишер Навоий билан дўстлиги, устоз-шогирдлиги шу даражада эътиборли ва эҳтиромлидир. Бу – халқлар, адабиётлар, илм-фан, маданиятлар тарихида ниҳоятда сийрак учрайдиган ҳодиса. Жомий ва Навоийга ўхшаб дунёқараши – дунёқарашига, шахсияти – шахсиятига, маслаги – маслагига боғланиб, ижодиёти ва маҳорати ўзаро уйғунлик […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. XIII. Chor devon. Devoni Foniy. Nasoyimul muhabbat
Алишер Навоий 1491—92 йиллардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга киришди ва бу иш 1498—99 йилда ниҳоясига етди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси») бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Девон шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, уларда Алишер Навоий нинг барча […]
↧
Xurshid Davron. Navoiynoma. XIV. Shahzodalar isyoni. Badiuzzamon mirzoga maktublar. Mo’min mirzoning qatli & Abdulla Oripov. Mo’min Mirzo
Алишер Навоий доим Ҳусайн Бойқарони адолатли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида кўриш орзуси билан яшади. Турли сабаблар билан Ҳусайн Бойқарога, шаҳзодаларга ва бошқа амалдорларга ёзган мактубларида уларни инсоф ва адолатга чақирар, давлат идора усулида мустаҳкам тартиб ўрнатиш ва айрим ислоҳотлар ўтказишга ундар эди… 1490 йилларнинг ўрталарига келиб мамлакатда ижтимоий-сиёсий танглик кучая бошлайди. Темурийлар хонадонида ҳукмдор […]
↧